Жамият

Жорий йилда тонировка бўйича 27 мингдан ортиқ рухсатнома берилган

Шунингдек, давлат рақамини сотиш орқали бюджетга қарийб 200 млрд сўм туширилган.

Жорий йилда тонировка бўйича 27 мингдан ортиқ рухсатнома берилган
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмита йиғилишида Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромовнинг “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.  

 

Унда таъкидланишича, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 27116 та жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгаритирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларига рухсатнома берилган. 

 

Республика бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 2092847 та транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилган. Шундан 600700 таси техник ҳолати белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабабли аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар фойдаланиш учун таъқиқланган.

 

Шунингдек, республикадаги йўл патрул хизмат масканларида давлат рақамини аниқловчи камералар 91 та, кузатув камералари 95 та, онлайн режимда ишловчи фоторадарлар 183 та, чорраҳалардаги қоидабузарликни аниқловчи камералар 386 та, кузатув камералари эса 1154 тани ташкил қилади.

 

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Республика бўйича ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан 182010 та давлат рақами берилган. Шундан 157274 таси умумий тартибда, 24463 таси оширилган нархда – аукцион орқали ҳамда 273 таси харидоргир яъни, буюртма асосида берилган. Натижада давлат бюджетига 2020 йилнинг 9 ойи давомида 196,7 млрд сўм маблағ туширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ҳукуматнинг 2 августдаги қарорига мувофиқ тонировка нархи сезиларли даражада камайтирилганди.

 

Жорий йил октябрида эса орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилиб, тонировкага рухсат берилган автотранспорт тоифалари кенгайтирилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ