Сиёсат

Абдулазиз Комилов Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди

Учрашувда коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш лозимлиги таъкидланди.

Абдулазиз Комилов Жанубий Корея Бош вазири билан учрашди
Фото:ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 26 ноябрь куни “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 13-ҳамкорлик форуми доирасида Корея Республикаси Бош вазири Чон Се Гюн билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, учрашув чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар “алоҳида стратегик шериклик” характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этди.

 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Натижада Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошди.

 

Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва “яшил” технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

 

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.

 

25 ноябрь куни Абдулазиз Комилов Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Гён Ҳва билан учрашганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ