Жамият

Электр, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар билан ИИВ ва Бош прокуратура шуғулланади

Бу борада президентнинг тегишли Фармони қабул қилинди.

Электр, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар билан ИИВ ва Бош прокуратура шуғулланади
Фото:Иллюстрация / ИИВ

Электр, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар билан ИИВ ва Бош прокуратура шуғулланади.

 

Бу ҳақда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгилаб қўйилди.

 

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 декабрдан электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

Шунингдек, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ