Жамият

Бош прокуратура 39 та Lacetti ва 1 та Equinox сотиб олинганини тасдиқлади

Бош прокуратура Equinox автомашинасини қайси масъул ҳайдаши ва нега сотиб олинганини тушунтирди.

Бош прокуратура 39 та Lacetti ва 1 та Equinox сотиб олинганини тасдиқлади
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура 2020 йил давомида UzAuto Motors’дан Lacetti, Equinox ҳамда Тrailblazer автомашиналарини сотиб олганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.  

 

Маълум қилинишича, коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан UzAuto Motors АЖдан Lacetti ҳамда Equinox русумли автомашиналар сотиб олинган.

 

Бироқ, Trailblazer автомашинаси харид қилинмаган.

 

Қайд этилишича, Equinox Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун хужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Бош прокурорнинг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинган. 

 

Юқорида кўрсатиб ўтилган хизмат автомашиналари бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан харид қилинган.

 

Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан Бош прокуратура жорий йилнинг 9 апрелида UzAuto Motors АЖ билан шартнома имзолаган. Унга кўра, 14 дона Lacetti (114 449 000 сўмдан), 1 дона Equinox (349 млн сўм) ва 1 дона Trailblazer (398 млн сўм) сотиб олиш бўйича жами 2,3 млрд сўмлик шартнома имзоланган.

 

Бундан ташқари жорий йилнинг январ ойида ҳам Бош прокуратура томонидан 25 та Lacetti сотиб олинган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ