Криминал

Тошкентда бир кунда қарийб 15 млн сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди

Тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳудудий ички ишлар бўлимларига йўналтирилган.

Тошкентда бир кунда қарийб 15 млн сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Пиротехниканинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган махсус тадбирлар давомида жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 10.45 да “Абу-Сахий” бозори ёнида 29 ёшли сурхандарёлик Раҳмиддин Ш. кўздан кечирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.  

 

Унинг ёнидан 7 200 000 сўмлик 48 блок “Титаник” русумли пиротехника маҳсулоти топилди.

 

Шу куннинг ўзида соат 11.50 да 21 ёшли сурхандарёлик Диёсбек А. 7 500 000 сўмлик пиротехника маҳсулотларини пойтахтдан олиб кетмоқчи бўлганида тўхтатилди. Унинг ёнидаги 50 блок ноқонуний маҳсулот белгиланган тартибда олиб қўйилди.

 

Тўпланган ҳужжатлар мазкур фактларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳудудий ички ишлар бўлимларига йўналтирилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ