Жамият

Ўзбекистон ўзининг вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Вакциналарни ишлаб чиқариш майдончасини яратиш учун $53 млн керак бўлади.

Ўзбекистон ўзининг вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Фото:Иллюстрация

“Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига кўра, Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос келувчи вакциналар ишлаб чиқариш майдончаси ишга туширилади.  

 

“Ўзбекистан 24” телеканалида эфирга узатилган репортаждан маълум бўлишича, қарор билан 2020-2024 йилларга мўлжалланган тегишли дастур ва биотехнологиялар соҳасида амалга ошириладиган устувор илмий-тадқиқот ишлари дастури тасдиқланган.

 

“Айтишимиз мумкинки, биз ушбу йўналишда илмий-техник салоҳиятга эгамиз, биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланадиган институтлар, ОТМлар бор. Аммо, афсуски ушбу соҳадаги саноат корхоналари йўқлиги боис ушбу тадқиқотларни чиқариш ва тижорийлаштиришнинг имкони йўқ. Биотехнологиялар соҳаси амалиётда умуман йўқ” – дейди Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, вакциналар ишлаб чиқариш майдончасини яратиш учун $53 млн, лабораториялар учун 8 миллион доллар керак бўлади.

 

Қарорга кўра, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида хавфсизлик даражаси бўйича “BSL-3” халқаро стандартига мос келувчи тажриба-синов лабораторияси ташкил этилади.

 

Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш синовларнинг якуний босқичидан сўнг бошланиши мумкинлигини айтганди.

 

"Хитойнинг икки компаниясидан Ўзбекистонга вакциналарни жалб қилиш ва ушбу дорилар клиник синовларининг учинчи фазасида иштирок этиш режалаштирилган. Сўнг мамлакатимизда бу вакциналарни ишлаб чиқариш масаласи кўтарилади, бу эса импортнинг камайишига олиб келади, бундан ташқари, биз уларни қўшни давлатларга экспорт қилишимиз мумкин бўлади", - деганди Баҳодир Юсупалиев.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ