Криминал

Қашқадарёда мактаб қозонхонасини $6 мингга пуллаётган директор қўлга олинди — видео

Вилоятдаги 2 та умумий ўрта таълим мактаби маъсуллари фирибгарлик содир этгани аниқланган.

Қашқадарёда мактаб қозонхонасини $6 мингга пуллаётган директор қўлга олинди — видео
Фото:Видеодан кадр

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қарши шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида Шаҳрисабз тумандаги 7-сонли мактаб директори Б.С.нинг мактаб қозонхонасини $6 мингга пуллашни режалаштиргани аниқланган.  

 

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини балансдан чиқариб, фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 6 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, ер учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига келишилган пулнинг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Косон туманидаги 100-сонли мактаб директори ўринбосари Н.О. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали шу мактабга психолог вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ доллари сўраб, шундан, 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ