1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
24 ноября 2020 г. 982 0

Сирдарёда "қўлга тушган хиёнаткор ЙҲХБ" ходими ишдан олинди

Аввалроқ унинг хиёнат устида қўлга тушгани акс этган видео тарқалганди.

Сирдарёда
Фото: Видеодан кадрлар

Бугун, 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди” сарлавҳаси остидаги видео тарқалганди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.  

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А. Рахматуллаевнинг олган тан жароҳати бўйича ЙПХБ командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бошқарма бошлиғи номига ёзилган билдирги асосида хизмат текшируви ўтказилган.

Текширув хулосасига кўра, “Ички ишлар органларининг интизом устави” ва бошқа қатор талабларни қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун А. Рахматуллаев ички ишлар органларидан бўшатилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей