1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
24 ноября 2020 г. 519 0

Каттақўрғонда қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаронинг хонадонидан АҚШ доллари, Россия рубли ва Перу пул бирликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Каттақўрғонда қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тезкор маълумот олинган.

Унга кўра, ИИБ ходимлари билан бирга ўтказилган тадбирда фуқаро У.Ш. қалбаки 3 000 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини Каттақўрғон деҳқон бозорида фуқаро Ш.О.га миллий валютага айирбошлаш учун берган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Тадбир давомида, У.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда:

– 50 ва 100 купюрали 17 400 АҚШ доллари, 1 дона 5 000 купюрали Россия рубли;

– 1 дона 1 000 купюрали Перу пул бирлиги ҳамда Lenovo русумли ноутбук;

– НР русумли рангли принтер мавжудлиги аниқланган.

Ашёвий далил сифатида олинган валюталар ўтказилган экспертиза хулосасига кўра қалбаки эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей