Иқтисодиёт

Ўзбекистон экспортининг қарийб ярмини олтин ташкил қилмоқда

Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 13,3 миллиард долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон экспортининг қарийб ярмини олтин ташкил қилмоқда
Фото:Bloomberg / Getty Images

2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 43,5 фоиз улушини олтин ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-октябрь ойлари давомидаги ташқи савдо айланмаси ҳақидаги маълумотномасида хабар берди.   

 

2020 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон импорти ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилди.

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, жами 13,3 миллиард долларни ташкил қилган экспорт ҳажмининг 5,8 миллиард доллар қисми олтин экспортига тегишли. 2018 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич экспортнинг 15,1 фоизи, 2019 йилда эса 28,1 фоизини ташкил қилган.  

 

Январь-октябрь ойлари бўйича Ўзбекистон импортининг ҳажми 16,7 миллиард долларни ташкил қилиб, шундан 25,3 миллион доллар олтин импортига тўғри келади.

 

Бу вақт оралиғидаги экспорт ҳажмининг энг катта қисмини олтин эгаллаган бўлса, импортнинг 37,8 фоиз улушини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил қилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ