Ҳодисалар

Тошкентда йўналишли автобуслардан бири ёниб кетди

Ёнғин Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан баратраф этилган.

Тошкентда йўналишли автобуслардан бири ёниб кетди
Фото:ФВВ

Aвтобус бугун, 24 ноябр куни соат 06:13 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станцияси томон кетаётган вақтда ёниб кетган, дея хабар бермоқда ФВВ Матбуот хизмати.  

 

Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишган. 

 

Соат 06:26 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39 да тўлиқ баратраф этилди. Aвтобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги таҳмин қилинмоқда. 

 

Ҳодисада жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга улгурган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ