Иқтисодиёт

Ўзбекистон Европа инвестиция банкидан $100 миллион қарз олади

Банк Ўзбекистонга 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан кредит линиясини тақдим этишни маъқуллаган.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкидан $100 миллион қарз олади
Фото:eeas.europa.eu

Европа инвестиция банки Директорлар кенгаши “Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш” лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан 100,0 млн АҚШ доллар кредит линиясини тақдим этишни маъқуллади

 

Маълум қилинишича, лойиҳани амалга ошириш даври 3 йил (2020-2022 йиллар) этиб белгиланган.

 

Ўзбекистондa коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллaб-қуввaтлaш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ЕИБнинг қарз маблағларини ўзлаштириш ҳамда кредитни қайтаришни тартибловчи Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги лойиҳани мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.  

 

Шунингдек, 100 млн. АҚШ доллар эквивалент миқдоридаги кредит маблағлари лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларининг берган таклиф ва розиликлари асосида:

 

–  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга - 30,0 млн АҚШ доллари 

–  “Микрокредитбанк” АТБга - 35,0 млн АҚШ доллари 

–  “Қишлоқ қурилиш банк” АТБга - 35,0 млн АҚШ доллари миқдорида глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьвер шаклида қайта молиялаштиради.

 

Бунда битта инвестиция лойиҳаси учун ЕИБ маблағлари ҳисобидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бериладиган кредитларнинг максимал қиймати 12,5 млн евро эквивалентига тенг бўлган миқдордан оширилмайди ҳамда ЕИБ кредит линиялари бўйича битта инвестиция лойиҳасининг максимал қиймати 25,0 млн евро эквивалентидан ошмайди.

 

Иштирок этувчи тижорат банкларига тақдим этилаётган ЕИБ кредит линиясининг камида 30 фоизи ЕИБ мезонларига кўра аёллар тадбиркорлигини молиялаштиришга йўналтирилади. 

 

Ўрнатилаётган тартибга кўра, лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари ижро этувчи органлар бўлиб, қайта молиялаштирилган ЕИБ кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавоб беради.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7 фоизга ёки 3,1 млрд долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 июль ҳолатига 27,6 млрд долларни ташкил қилганди

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ