Криминал

Фуқарони “Роддом”га раҳбар қилмоқчи бўлган давлат ходими пора билан қўлга тушди

Тошкентда давлат ташкилоти директори фуқарони туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш учун 30 минг сўради.

Фуқарони “Роддом”га раҳбар қилмоқчи бўлган давлат ходими пора билан қўлга тушди
Фото:Иллюстрация

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар қилди.

 

У фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб беришни ваъда қилган.

 

Бунинг эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

 

Ушбу ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ