1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 ноября 2020 г. 642 0

Коррупцияга энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг рўйхати тузилади

Шунингдек, мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш масаласи ҳам кўрилмоқда.

Коррупцияга энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг рўйхати тузилади
Фото: Иллюстрация / Видеодан кадр

Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитаси лойиҳасига мувофиқ коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхати шакллантирилади.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилишида маълум қилинди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишни Миллий кенгаш раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Тадбирда сенаторлар, Миллий кенгаш аъзолари — мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳаллий депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитаси лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. Лойиҳада коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхатини шакллантиш, хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро ташкилотларининг вакилларига пора берганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш, коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 

Шунингдек, Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш, Халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базасини шакллантириш масалалари ҳам ўрин олган.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашишда Миллий кенгаш ва ҳар бир идоранинг фаоллигини ошириш бўйича бир қатор муҳим йўналишлар белгилаб олинди. 

Кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли қарор қабул қилинди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей