Спорт

Шомуродов “Женоа” либосида бир ой деганда майдонга тушди

Элдор “Удинезе”га қарши баҳсда яна захирадан ўйинга қўшилди.

Шомуродов “Женоа” либосида бир ой деганда майдонга тушди
Фото:genoacfc.it

“Женоа” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Удинезе”га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди.

 

У охирги марта генуяликлар сафида “Интер”га қарши 24 октябрда ўйнаганди. Шундан бери клуб “Катандзаро”, “Сампдория”,  “Торино” ва “Рома”га қарши ўйин ўтказган. Қолаверса, бу вақт ичида халқаро танаффус ҳам бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистонлик ҳужумчи кеча Италия А Серияснинг 8-турида “Удинезе”га қарши кечган учрашувнинг 68-дақиқасида Горан Пандевнинг ўрнига майдонга тушди. Бироқ Шомуродов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади. Учрашув мезбонларнинг кичик ғалабаси билан тугади.

 

Элдор Шомуродов янги клубида учта учрашув ўтказиб, ҳозирча гол уришнинг уддасидан чиқа олгани йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб келган Элдор жорий мавсум бошида 7,5 млн евро эвазига Италия клубига кўчиб ўтганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ