Ҳодисалар

Тошкентда Malibu’дан ноодатий гиёҳванд воситаси топилди

ИИО ходимлари 30 ёшли ҳайдовчининг автомобилидан “пирролидиновалерофенон” (синтетик наркотик) воситасини топган.

Тошкентда Malibu’дан ноодатий гиёҳванд воситаси топилди
Фото:tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат тахминан 20:30 да Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари Чилонзор тумани 19-мавзеда хизмат олиб бораётган вақтида “Истанбул” дўкони олдида фуқаро 30 ёшли Ойбек Д. бошқарувидаги “Malibu” холислар иштирокида кўздан кечирилди.  

 

Унда олд йўловчи ўриндиғида полиэтилен пакет ичида кўк рангли кукунсимон модда ва 5 дона ҳар хил рангли пластмасса найчалар борлиги аниқланади.

 

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида, фуқаро Ойбек Д.дан олинган модда таркибида гиёҳванд восита “пирролидиновалерофенон” мавжуд бўлиб, унинг оғирлиги 0,25 граммни ташкил этиши, 5 дона пластмасса найчаларда ҳам “пирролидиновалерофенон” излари борлиги аниқланган.

 

Таъкидланишича, “пирролидиновалерофенон” Ўзбекистонда муомалада бўлиши тақиқланган наркотик воситалар рўйхатида кўрсатилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан Ойбек Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича Ойбек Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

 

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ