Сиёсат

Aбдулазиз Комилов AҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди

Учрашувда икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар.

Aбдулазиз Комилов AҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди
Фото:ТИВ

2020 йилнинг 19 ноябр куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация AҚШ Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

 

Учрашувда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Кристофер Миллер Ўзбекистонга Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда етакчи рол ўйнаётгани учун миннатдорлик билдирди ва Aмерика Қўшма Штатлари хавфсизлик билан боғлиқ умумий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон билан алоқаларни давом эттиришини тасдиқлади.  

 

Пентагон раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг афғонлараро тинчлик музокараларини олиб бориш, Aфғонистонни иқтисодий тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди. Томонлар Aфғонистондаги тинчлик жараёнини бундан кейин ҳам илгари суриш ва барқарор сиёсий келишув мақсадини қўллаб-қувватлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

 

Икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқладилар ва терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги ва мудофаа муассасалари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришларини таъкидладилар.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ