Сиёсат

Ўзбекистон Қирғизистонга 40 та мобил шифохона контейнерлари етказиб берди

Аввалроқ, буғдой ва тиббий анжомлар, дори-дармондан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилганди.

Ўзбекистон Қирғизистонга 40 та мобил шифохона контейнерлари етказиб берди
Фото:railway.uz

Мобил шифохона барпо этиш учун Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кўмагида ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.  

 

200 ўринга мўлжалланган 40 та шифохона контейнерлар  ортилган поезд “Бишкек-1” темир йўл станциясига етиб келди. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқарув раиси в.б. Хасилов Х.Н. бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили К.Т. Шадихонов ва “Қирғиз темир жоли” давлат корхонаси бош директори Дашков В.A. кутиб олишди. 

 

Аввалроқ, Қирғизистонга 3000 тонна буғдой ва ихтисослаштирилган шифохоналарнинг битта партиясидан иборат гуманитар юк юборилганди.

 

15 ноябрь куни Ўзбекистон махсус самолётда коронавирусга қарши курашишдаги саъйи-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қўшни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ