1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
20 ноября 2020 г. 640 0

Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак — президент киноижодкорлар билан учрашди

Президент “Ўзбекфильм” киностудиясида кино санъати фахрийлари, режиссёрлар, соҳа мутаcаддилари билан суҳбатлашди.

Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак — президент киноижодкорлар билан учрашди
Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.

— Кино жуда мураккаб, халқимиз, жамиятимиз учун муҳим соҳа, - деди Шавкат Мирзиёев учрашувда. – Илгари  “Ўзбекфильм” студияси хароба ҳолга келиб қолганди. Кўп жойлари, бинолари ижарага бериб юборилганди. Мана, ҳаммаси ўз эгасига - киночиларга қайтарилди.

Етарли эътибор бўлмагани сабабли мамлакатимиз кино санъатида турғунлик пайдо бўлган эди. Фақат енгил-елпи, тижорат картиналари яратилиб, соҳа ривожи дунёдан ортда қолиб кетди.

Кейинги пайтларда эътибор ва рағбат берилгани боис киноасарлар мазмуни ўзгарди. Хусусан, «Имом Термизий», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Қўқон шамоли», «101», «Ибрат» каби тарихий фильмлар ишланди.

— Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлсаям, маъноси бор, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбек томошабини фақат чет эл телесериаллари таъсирига тушиб қолмаслиги, аксинча, тарихимиз, санъатимиз, адабиётимиз, қадриятларимизни яхши билиши, шу руҳда тарбия топиши кераклиги таъкидланди.

— Кино – тарбиянинг замини. Бу ижоднинг мактабини очишимиз керак. Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди, - деди давлатимиз раҳбари.

Энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Жаҳон киносаноати ютуқларини ўрганиш ва татбиқ этиш, ижодкорлар малакасини ошириб бориш, хусусан, ёшларни Россия давлат кинематография институтида ўқитиш бўйича фикрлар билдирилди. Шунингдек, болалар учун киностудия ташкил килиш ғояси ҳам илгари сурилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей