Жамият

Тўрақўрғон ИЭСда аварияли ўчиш содир бўлди

Бунинг натижасида водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилди.

Тўрақўрғон ИЭСда аварияли ўчиш содир бўлди
Фото:Sputnik / Дильшода Рахматова

Тўрақўрғон туманида жойлашган иссиқлик электр станцияси фавқулодда ўчиши натижасида Ўзбекистон энеготизимида 750 мВт қувват йўқотилди.

 

Бунинг натижасида Наманган вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр энергиясида узилиш содир бўлган.

 

–  Натижада Наманган вилоятининг 27та 110 кВт тармоқлари фавқулодда ўчиб кетди. Шу вақтдан кейин Россия билан Ўзбекистон энергия тизимини боғловчи 500 кВт 530-линия ҳам 1500-1700 мВт қувват билан ишлаб турган ҳолатида, зўриқиш натижасида энергия тизимидан узилди. 

 

Ҳозирда Наманган вилоятида 250 мВТ атрофида қувват йўқотилган. Авария ҳолати бартараф этилганидан сўнг электр энергияси билан тўлақонли таъминлаш бошланади, - дейди “Наманган ҲЭТК” АЖ Оператив диспетчерлик хизмати бошлиғи Муҳаммадали Ирисқулов.

 

Ўз навбатида Энергетика вазирлиги Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Унга кўра, Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки авариявий тўхташи оқибатида водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилди. 

 

Оператив тарзда ўтказилган ўрганишларга кўра, авариявий тўхташ 2-энергоблокининг юқори босимли барабанидаги ўлчов датчикларининг импульс линияси музлаб қолиши ва бунинг оқибатида сув сатхининг кўтарилиши натижасида рўй берган. 1-энергоблок эса частотанинг пасайиши натижасида тўхтаган.

 

Ушбу қувват етишмовчилигини қоплаш учун Тахиатош ИЭСда қуввати 280 МВт бўлган 1-энергоблок соат 16-30да ишга туширилди. Ҳозирда 30 МВт қувватда ишламоқда. Соат 22-00га қадар 200 МВт қувватга чиқарилади.

 

Толимаржон ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган 2-энергоблокнинг газ турбинаси соат 16-11 да ишга туширилди. Ҳозирда 300 МВт тўлиқ қувватда ишламоқда.

 

Ҳозирда Тўрақўрғон ИЭСда музлаган ҳимоя датчикларини созлаш ишлари бажарилиб, 2-энергоблок соат 17-50 да тизимга уланди. Айни пайтда 150 МВт қувват бермоқда. Бугун соат 19-00 га қадар қуввати 250 МВтга чиқарилади. 1-энергоблок бугун соат 19-30 гача ишга туширилиб, тизимга 200 МВт қувват беради. Натижада бугун соат 21-00 га қадар ушбу энергоблокларда 700 МВт қувватга етади.

 

Шунингдек, электр таъминотидаги узилиш сабабли Зирабулоқ компрессор станциясида бугун соат 15-45 да 4 та ва 15-55 да Ғаллаорол компрессор станциясида 4 та газ ҳайдаш агрегатларининг вақтинча тўхташи рўй берди. Соат 16-35га қадар электр таъминоти тикланиб, компрессор станциялари штат режимда ишлашга ўтди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ