Криминал

Актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилган

Судда ҳайдовчи ўзи берган дастлабки кўрсатмасини инкор қилган.

Актриса Гавҳар Шарипованинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилган
Фото:Видеодан кадр

2019 йилнинг 18 ноябридан 19 ноябрига ўтар кечаси соат 02:20 ларда Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси 29 ёшли Ф.Ш. йўловчи сифатида кетаётган Гавҳар Шариповага тегажоқлик қилган вақтида актриса автомашина эшигини очиб, унга ўзини ташлаб юборишини айтиб, огоҳлантиради. 

 

Аммо Ф.Ш. Гавҳар Шариповани эшикни очиқ ҳолатда ушлаб кетаётганлигини кўриб, бепарволиги туфайли автомашинани тўхтатиш чораларини кўрмайди. Натижада Гавҳар Шарипова юк машинасидан тушиб кетади ва воқеа жойида ҳалок бўлади.

 

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ф. Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилади.  

 

2020 йилнинг 12 июнда бўлиб ўтган судда судланувчи Ф.Ш. айбини тан олиб, дастлабки кўрсатмаларини тасдиқламайди. Унинг сўзларига кўра, марҳума Гавҳар Шарипова катта йўлда тўхташ ишорасини берганида, автомашинани тўхтатиб орқага юра бошлаганида аёлни беҳосдан уриб юборади. Аммо суд унинг важларини рад этган, деб ёзади “Даракчи”.  

 

Бунга марҳуманинг танасида кўплаб шикастлар мавжудлиги ҳақидаги экспертиза хулосаси сабаб бўлади. 

 

Ф.Ш. тергов жараёнида ушбу ҳодиса қандай юз берганлигини батафсил тушунтириб, ҳаққоний ва ишончли кўрсатма берган. Шу боис суд Ф.Ш.нинг суддаги кўрсатмаларини жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида айтилган важ, дея баҳолайди ва ҳақиқатга мос келмайди, деб ҳисоблаган.

 

Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлинмасининг 2020 йил 10 январдаги хулосасида, мазкур ЙТҲ вазиятида Isuzu ҳайдовчиси тормоз бериш йўли орқали ҳодисани олдини олиш техник имкониятига эга бўлганлиги, унинг ҳаракатлари амалдаги “Йўл-ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди талабларига зид эканлиги кўрсатилган.

 

Суд Ф.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топган. 

 

Шунингдек, судланувчига Жиноят Кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан, аввалги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддати қисман қўшилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилу 6 ойга ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди. Асосий жазо муддати 2019 йил 19 ноябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ