Жамият

Россияда хорижий ишчиларнинг меҳнат қилиши рухсат этилган улуши тасдиқланди

Ҳукумат фармони билан меҳнат мигрантлари жалб қилинмайдиган қатор соҳалар ҳам бор.

Россияда хорижий ишчиларнинг меҳнат қилиши рухсат этилган улуши тасдиқланди
Фото:РИА Новости / Максим Блинов

Россия бош вазири Михаил Мишустин келаси йилда хорижий ишчиларнинг рухсат этилган улушини тасдиқловчи тегишли фармонни имзолади.   

 

Мазкур фармонда кўпроқ меҳнат муҳожирлари иш билан банд бўлган фаолият турларида ёлланиб ишлайдиган хорижий мигрантлар улушига аниқлик киритилган.

 

Хусусан, ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш соҳасида ҳамда сабзавот етиштириш ва мебеллар тайёрлаш субъектларида фойдаланиладиган ишчиларнинг улуши умумий ишчилар сонининг 50 фоизини ташкил этиши мумкинлиги кўрсатилган.

 

Ўзбекистонликлар орасида оммабоп бўлган қурилиш соҳасида эса бу кўрсаткич 80 фоизни, қуруқликдаги йўловчилар транспортида, шунингдек, юк ташиш транспортида ҳам умумий ҳажмнинг 24 фоизини ташкил қилади.

 

Қурилишдаги миқдор Бурятия, Доғистон, Амур вилояти ва Москвага дахл қилмаслиги белгиланган. Доғистон учун бу улуш 50%ни ташкил этади.

 

Хизмат кўрсатиш соҳасида бу рақам 70 фоиз этиб белгиланган.

 

Фармонга мувофиқ, хориж мигрантлари жалб қилинмайдиган соҳалар ҳам белгиланган. Булар – чакана дори савдоси, бозорлардаги ностационар савдо объектлари ва дўконлар, палаткалар ва бозорлардан ташқаридаги чакана савдо.

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп ишлайдиган хориж давлатлари айтилганди. Унга кўра, Россияда 1,5 млн ўзбекистонлик меҳнат қилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ