Жамият

SamAuto 2022 йилгача маҳаллий электробуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Йўловчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида компания “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга синов электробусини топширди.

SamAuto 2022 йилгача маҳаллий электробуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Фото:SamAuto

19 ноябрь куни SamAuto “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга 51-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи синов электробусини топширди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

 

Транспортдан фойдаланиш давомида йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини, шунингдек, электробуснинг сифати ва функционал вазифалари мутахассислар томонидан ўрганилади. 

 

Тажрибага асосланиб, барча тафсилот ва жабҳаларни ҳисобга олган ҳолда, SamAuto 2022 йилга қадар ўзининг электробусларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

 

"Ушбу электробус электротранспорт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 км масофани босиб ўтади, бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин. Электробуслар хизмат кўрсатиш жиҳатидан содда, шовқинсиз ҳамда газ ва дизель транспортига қараганда кам ҳаражат талаб қилади", — деди SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев.

Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади. Унинг поли паст: зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан пенсионерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана оладилар. Шунингдек, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

 

2030 йилгача Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясига мувофиқ, республика ижтимоий транспортининг камида 50 фоизи зарарли моддаларни ҳавога чиқаришни камайтириш учун муқобил ёқилғи турларига ўтилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ