Жамият

Пойтахт канализациясига тонналаб маиший, саноат чиқиндилари ташланмоқда –"Ўзсувтаъминот"

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оқова сувдан махсус мосламалар орқали ушлаб қолинган бу каби чиқиндиларнинг ҳажми 292 тоннага етган. 

Пойтахт канализациясига тонналаб маиший, саноат чиқиндилари ташланмоқда –
Фото:uzsuv.uz

"Ўзсувтаъминот" Тошкент шаҳри канализациясига тонналаб маиший, саноат чиқиндилари ташланаётганини маълум қилмоқда.

 

"Ҳеч ким унитазни ахлат челаги билан адаштирмайди. Лекин... Тошкент шаҳридаги оқова сувларни тозалаш станцияларида бўлиб, пойтахтимиз канализацияси орқали оқиб келаётган турли маиший, ҳатто ишлаб чиқариш чиқиндиларига кўзи тушган инсон бу фикрга эътироз қилиши аниқ", дейилади хабарда.

 

Қайд этилиишча, Тошкент шаҳрининг Бўзсув аэрация станцияга Қорақамиш ва Жануби-ғарбий коллекторлардан суткасига 630 минг куб метр оқова сув келиб тушмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оқова сувдан махсус мосламалар орқали ушлаб қолинган маиший (аҳоли томонидан канализацияга ташлаб юборилаётган озиқ-овқат қолдиқлари, елим идишлар, кийим-кечаклар, болалар тагликлари ва ҳоказо) ва саноат чиқиндилари (ишлаб чиқариш корхоналари томонидан канализацияга ташланаётган тўқимачилик қолдиқлари, кушхона чиқиндилари кабилар)нинг ҳажми 292 тоннага етган. 

 

Ваҳоланки бу кўрсаткич 2017 йилда 110 тоннани, 2018 йилда 182 тоннани, 2019 йилда 164 тоннани ташкил қилган. Кўриш мумкинки, канализацияга ташланаётган маиший ва саноат чиқиндиларининг ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.

 

Канализация тизимидаги бузилишларнинг аксарияти эса юқоридаги келтирилган ҳолат каби, унитаз ёки канализация қудуғига маиший ва саноат чиқиндилари ташланиши оқибатида содир бўлади. 

“Шу ўринда қайд этиш жоизки, бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан айни йўналишда тарғибот ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, канализациядан тўғри фойдаланиш бўйича қўлланмалар тайёрланиб, истеъмолчиларга тарқатилмоқда”, дейилади жамият хабарида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ