Криминал

Бухорода аёл 13 ёшли қизнинг ҳаётига суиқасд қилиб, уйдан тақинчоқ ҳамда пул ўғирлади

У уйга босқинчилик қилиб кириб, 5-синфда ўқийдиган қизнинг бошига болға билан урган ва унинг юзини ёстиқ билан босиб бўғган.

Бухорода аёл 13 ёшли қизнинг ҳаётига суиқасд қилиб, уйдан тақинчоқ ҳамда пул ўғирлади
Фото:Бухоро вилояти ИИБ

Бухоро шаҳрида 16 ноябрь куни 13 ёшли қизнинг бошига болға билан уриб, хонадондан тақинчоқ ҳамда пул ўғирлаган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.  

 

Аниқланишича, 16 ноябрь куни соат 18:10 да Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали навбатчи шифокори қўнғироқ қилган. Унда шаҳарнинг Муртазоев кўчасида яшовчи, 2009 йилда туғилган 5-синф ўқувчиси Ф.М. исмли қиз бош соҳасидан тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилгани маълум қилинган.

 

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган Ф.М. ўз уйида ёлғиз бўлган вақтда, у истиқомат қилиб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги гўзаллик салонида ишловчи, 1985 йилда туғилган, Бухоро тумани Тор-Тор маҳалласида яшовчи аёл М.Ш. уйда вояга етмаган қизнинг ёлғизлиги ва ота-онасининг чиқиб кетганлиги фурсатидан фойдаланган ҳолда хонадонга кирган. Шундан сўнг вояга етмаган Ф.М.нинг бош қисмига ёнида ўзи билан олиб келган қўлбола усулда тайёрланган темир болға билан уриб, унинг юзини ёстиқ билан босиб бўғган.

 

Шундан сўнг Ф.М. ҳушидан кетганидан сўнг уни ўлди деб ўйлаб, хонадондан 12 хил турдаги аёллар тилла ва кумуш тақинчоқлари, 100 доллар ва 6 миллион 250 минг сўм нақд пулларни ўғирлаб кетганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қотилликка суиқасд) 2-қисми «и» банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи М.Ш. қамоққа олинган. 

 

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ