Криминал

2 ойлик чақалоқни қасддан ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди — видео

Андижонлик йигит ёқтирган қизидан ўч олиш мақсадида буни амалга оширди.

2 ойлик чақалоқни қасддан ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди — видео
Фото:Видеодан кадр

Sevimli телеканалининг “Замон” информацион - таҳлилий дастурида ёқтирган қизи туфайли жиноятга қўл урган йигитнинг суд ҳукми ҳақидаги лавҳани тайёрлади.

 

Маълум бўлишича, М. Маҳаммаджонов 2019 йилда Instagram орқали танишиб, бир неча марта учрашиб, ёқтириб уйланмоқчи бўлган Пирматова 2020 йил 26 май куни унга турмушга чиқиш фикридан қайтганини айтади.

 

Шундан сўнг Маҳаммаджонов жорий йилнинг 27 май куни соат 11:00 ларда Пирматовадан ўч олиш мақсадида Фарғона шаҳрига келиб, унинг хонадонига эшик очиқлигидан фойдаланиб кириб олади.

 

Кейин ювиниши хонасига кирган Пирматованинг келинойисига ёнида бўлган пичоқ билан оғир тан жароҳати етказади ва ётоқхонага олиб киради. Бақирса ёки ножўя ҳаракатлар қилса, пичоқ билан яна жароҳат етказишини айтиб қўрқитади. 

 

Шундан сўнг Каримова (таҳр. Пирматованинг келинойиси) Пирматовани телефон орқали уйга чақиради. Пирматова келгунига қадар Каримованинг 2020 йил 5 март куни туғилган 2 ойлик чақалоғини уйнинг меҳмонхонасига олиб кириб, йиғисидан тўхтата олмагани сабабли чақалоқни ёстиқ билан димиқтириб қасддан ўлдиради. 

 

Пирматова уйга етиб келганидан сўнг Маҳаммаджонов унинг юзига уриб, пичоқ билан қорин ва кўкрак соҳаларига ураётганида, қўшни уйда яшовчи Ибрагимов эшикни тақиллатиб, ИИБ ходимларини чақиришини айтади.

 

Бундан қўрққан Маҳаммаджонов хонадондан чиқиб, пичоқни подъезд ёнидаги ертўла деразасига қолдириб кетади. Яқин атрофда жойлашган автомашиналарни ювиш жойида юз-қўлини ювиб олган Маҳаммаджонов Matiz’ни ёллаб, Андижон шаҳрига қайтиб кетади. 

 

М. Маҳаммаджонов ЖКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилди ва 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ