Криминал

Дастлабки 9 ойда 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди

Коррупцион жиноятлар оқибатида 200 339 388 сўмлик моддий зарар етказилган.

Дастлабки 9 ойда 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилгани маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

2020 йилнинг 9 ойи давомида эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди. 

 

Шундан судларга юборилган 454та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Дастлабки 9 ойда аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафар шахс (40,3%) ни ЖК нинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ташкил қилган. 

 

Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси билан 116 нафар шахс, 184-моддаси билан 68 нафар шахс, 210-моддаси билан 56 нафар шахс, 205-моддаси билан 24 нафар шахс, 206-моддаси билан 9 нафар шахс, 207-моддаси билан 15 нафар шахс, 209-моддаси билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 

 

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. 

 

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари кўра, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, 1 нафар прокуратура, 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, 13 нафар Мажбурий ижро бюроси, 1 нафар адлия, 59 нафар ИИВ ходими, 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона, 2 нафар Миллий гвардия, 3 нафар Мудофаа вазирлиги, 57 нафар соғлиқни сақлаш вазирлиги,  8 нафар бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 89 нафар халқ таълими вазирлиги, 36 нафар мактабгача таълим вазирлиги, 34 нафар банк раҳбарлари, 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.  

 

Маълумот учун, 2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 339 388 сўмлик моддий зарар етказилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ