Иқтисодиёт

Ўзбекистондан чиқиб кетган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 8 фоизга ошди

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми эса 3 фоизга камайган.

Ўзбекистондан чиқиб кетган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 8 фоизга ошди
Фото:UzNews.uz

Жорий йил январь-октябрь давомида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 4,88 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 148 млн долларга ёки 3 фоизга камайди.

 

2020 йилнинг январь ва февраль ойларида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан мамлакатга кириб келган пул ўтказмалари миқдори кўп бўлган, аммо кейинги ойларда бирмунча камайган.

 

Шунингдек, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 934 млн долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 67 млн доллар ёки 8 фоизга ошди.

 

Чет элга чиқиб кетган пул маблағлари кўрсаткичида эса жорий йилнинг апрель, май ва июль ойларидагина ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кам ўтказмалар амалга оширилган. Қолган 7 ойда эса бу кўрсаткичлар бирмунча юқори бўлган. 

 

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 3,95 млрд долларга етди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ