Жамият

Қайси амалдорнинг қандай автомашина олиши мумкинлиги аниқ белгилаб қўйилади

Молия вазирининг айтишича, «Иқтисодий инқироз пайтида амалдорлар давлат харидларини амалга оширишда мантиқ билан иш тутиши керак».

Қайси амалдорнинг қандай автомашина олиши мумкинлиги аниқ белгилаб қўйилади
Фото:UzNews.uz

Бугун, 18 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ялпи мажлисда қуйи палата депутати Расул Кушербаев Молия вазири Тимур Ишметовга нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақида савол берди. 

 

Молия вазири Тимур Ишметов бу ҳолатларга Молия вазирлиги танқид билан қарашини, амалдорлар иқтисодий инқироз пайтида бирор харидни амалга оширишдан олдин нафақат қонун, балки мантиқ билан иш тутиши кераклигини таъкидлади.

 

«Демак, бунга йўл қўяётган масъулларда оддий мантиқ билан фикрлаш қобилияти ҳам йўқ. Лекин «кресло»да ўтиришибди», дея муносабат билдиради саволига жавоб олган депутат. 

 

Молия вазири, ўз навбатида маҳаллий бюджетларга молиявий мустақиллик беришни давом эттириб, очиқлик ва ошкоралик сиёсатини таъминлаш кераклигини билдирди. 

 

Шунингдек, вазир жамоатчиликнинг эътирозидан кейин қайси амалдор қанақа автомашина олиши мумкинлигини аниқ белгилаб қўйиш тўғрисида Ҳукуматдан махсус топшириқ бўлгани ва тез орада шундай ҳужжат ишлаб чиқилишини маълум қилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ