Жамият

2020 йилнинг 9 ойида 129 миллиард сўмлик бюджет интизоми бузилгани маълум қилинди

Шундан энг кўп халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида кузатилган.

2020 йилнинг 9 ойида 129 миллиард сўмлик бюджет интизоми бузилгани маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

Бугун, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойи якунлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот муҳокама қилинди.

 

Муҳокамаларда Молия вазирилиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Марказий Банк ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди.

 

Мажлисда депутатлар Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида ўтказилган назорат тадбирларида 129 миллиард сўм атрофида бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ҳамда асоссиз харажатлар аниқлаганини салбий баҳоладилар. 

 

Бундай ҳолатлар ҳисобот даврида Халқ таълими вазирлиги (389 та ҳолатда 40,7 млрд сўм), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (345 та ҳолатда 22 млрд сўм), Мактабгача таълим вазирлиги тизимида (159 та ҳолатда 10,7 млрд сўм) энг кўп аниқлангани танқид остига олинди, масъуллар бундан жиддий хулоса чиқариши лозимлигини таъкидладилар.

 

Бундан ташқари, коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб этилган бир қатор тиббий муассасалари фаолияти учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ажратилган маблағларининг сарфланишида аниқланган 70,7 миллиард сўмлик хато ва камчиликлар, амалдаги қоидаларга риоя этмаслик ҳолатларига ҳам танқидий баҳо берилди.

 

Муҳокамалар жараёнида депутатлар томонидан бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлашда натижадорлик муҳим экани таъкидланди. Бу борада бюджет тизимида аниқ чора-тадбирлар кўрила бошлангани эътироф этилди. Шу билан биргаликда, бюджет тизимида “Натижага йўналтирилган бюджет”ни шакллантириш ва ижросини таъминлашда жиддий ўзгаришлар сезилмаётгани ҳам кўрсатиб ўтилди. Шу боис, Молия ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга бюджет маблағларининг натижадорлигига оид маълумотларни кўпроқ ёритиш масаласи қўйилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ