Жамият

Элчихона Туркияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Туркияда қатор карантин чоралари киритилаётгани бўйича хабар берди.

Элчихона Туркияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Фото:Emrah Yorulmaz/AA

Ўзбекистон элчихонаси Туркияда вақтинча бўлиб турган, доимий яшаётган, ўқиётган, меҳнат қилаётган ёки ушбу мамлакатга сафар қилишни режалаштираётган ватандошларни мамлакатда киритилаётган янги чеклов чораларини ҳисобга олиш, ўз соғлигига эътиборли бўлиш ҳамда расмий органларнинг аҳолини коронавирус тарқалишидан ҳимоя қилишга қаратилган барча талабларини бажаришга чақирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.  

 

Кеча Туркия расмийлари COVID-19 тарқалишига қарши курашиш доирасида карантин чоралари кучайтирилганини маълум қилди.

 

Янги чекловлар 20 ноябрдан бошлаб кучга киради. Бунгача 65 ёшдан катта фуқароларнинг кўчага чиқишларига ўрнатилган чекловлар энди 20 ёшгача бўлганларга ҳам тегишли бўлди.

 

Бундан ташқари, мамлакатда дам олиш кунлари уйдан чиқишга қисман тақиқ жорий этилмоқда. Мамлакат бўйлаб дам олиш кунлари қисман комендантлик соати ҳам жорий қилинади. Аҳолига фақат маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 20:00 гача кўчага чиқишга рухсат берилди.

 

Давлат муассасалари, бозорлар, савдо марказлари, дўконлар, ресторанлар, кафелар, сартарошхоналар ҳафта давомида соат 10:00дан соат 20:00 гача ишлайди. Ресторанларга фақат буюртмаларни етказиб бериш йўналишида фаолият юритишга рухсат берилмоқда. Кинотеатрлар йил охиригача ёпиқ бўлади. Ўйин ва спорт майдончаларидан фойдаланиш тақиқланади. Мамлакатдаги барча спорт тадбирлари томошабинларсиз давом эттирилади.

 

Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун масофавий ўқитиш 2020 йил охиригача узайтирилмоқда.

 

Кўчада сигарет чекишга тақиқ ҳам амалда сақланиб қолмоқда.

 

Қолаверса, маҳаллий ҳокимият органлари эпидемиологик вазиятга қараб, қўшимча чеклов чораларини жорий этиш ҳуқуқига эга бўлди. Хусусан, Туркиядаги коронавирус билан касалланганларнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган Истанбул шаҳри расмийлари 2020 йил 19 ноябрдан бошлаб музейлар ва санъат марказлари, сузиш ҳавзалари ва концерт залларини ёпмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ