Жамият

Директор жамғармасидан ўқитувчиларга тўланадиган тўловни қисқартиришга оид таклиф рад қилиниши мумкин

Қонун лойиҳасидаги ўқитувчиларга тўланадиган тўловни қисқартириш таклифи ижтимоий тармоқда турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқармоқда.

Директор жамғармасидан ўқитувчиларга тўланадиган тўловни қисқартиришга оид таклиф рад қилиниши мумкин
Фото:UzNews.uz

Ҳисоб палатасининг 2021 йил учун Бюджетнома бўйича хулосаси эълон қилинганидан сўнг Молия вазирлиги киритган лойиҳанинг ижтимоий тармоқларда директор жамғармасидан ўқитувчиларга тўланадиган тўловни қисқартиришга оид бандига нисбатан турли фикрлар пайдо бўлди. 

 

Ҳужжат лойиҳасининг мазкур бандига Ҳисоб палатаси ҳам ўз хулосасини берди ва унда таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг директор жамғармасидан тўланувчи тўловларни қисқартириш таклифини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

 

Палатага кўра, 2020 йилда бюджет муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақини индексацияси инфляция даражасидан (кутилаётган инфляция миқдори 11,5 фоиз) паст миқдорда бўлганлиги ҳамда уларнинг реал даромадлари камида 10 фоизга камайганлиги инобатга олиб, юқоридаги қисқартиришларни амалга оширмаслик лозим. 

 

Қайд этилишича, бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликларини 10 фоизга қисқартириш натижасида мақбуллаштириладиган 550 млрд сўм ва давлат мақсадли жамғармаларига эҳтиёжга нисбатан ортиқча берилаётган 1 311,4 млрд сўм бюджет трансфертларини бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтириш мақсадга мувофиқ.

 

Маълумот учун, Молия вазирлиги киритган лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича бюджет сиёсатида: 

 

– таълим муассасаларидан ташқари бюджет ташкилотларида моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловларни 5 фоиз (ҳисобий 0,8 трлн.сўм) бандга; 

– таълим муассасаларида ишловчи ходимларга директор жамғармасидан тўланувчи тўловларни 4 фоиз (ҳисобий 1 трлн.сўм) бандга қисқартириш таклиф қилинган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ