Иқтисодиёт

Давлат қарзининг чекланган миқдорини ЯИМга нисбатан 50 фоиз этиб белгилаш таклиф қилинмоқда

2021 йил учун Давлат бюджетига оид Қонун лойиҳасида давлат қарзининг чекланган миқдори ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгиланаётган эди.

Давлат қарзининг чекланган миқдорини ЯИМга нисбатан 50 фоиз этиб белгилаш таклиф қилинмоқда
Фото:UzNews.uz

Ҳисоб палатаси “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги  Қонун лойиҳасининг давлат қарзини жалб қилишга оид қисмига ўз хулосасини берди.  

 

Унга кўра, давлат қарзининг чекланган миқдорини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 50 фоиз этиб белгилаш мақсадга мувофиқ.

 

Қайд этилишича, фискал стратегиянинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш сиёсати бўлимида давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражаси Халқаро валюта жамғармасининг методологияси асосида ҳисоблаб чиқилганлиги кўрсатилган. 

 

Яъни, Ўзбекистон ялпи давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражаси ЯИМга нисбатан 50 фоизни (42,7-52,9 фоиз оралиғи) ташкил этган. 

 

Шунга мувофиқ, Палата ўзининг хулосасида, мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида қонун лойиҳасида кўзда тутилган Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг чекланган миқдорини ЯИМга нисбатан 50 фоиз этиб белгилашни таклиф қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги  Қонун лойиҳасида Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг чекланган миқдори ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда. 

 

Унга кўра, 2021 йил охиригача Давлат қарзи 25,5 млрд АҚШ доллари миқдорида прогноз қилинмоқда. Шундан 18 млрд АҚШ доллари Ўзбекистон номидан жалб қилинган ва 7,5 млрд АҚШ доллари Ўзбекистон кафолатлаган ташқи қарзи ҳисобланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ