Жамият

Ўзбекистонда салоҳиятли профессор-ўқитувчиларга эга ОТМлар рейтинги тузилди

СамДУ, ТерДУ, ЎзДЖТСУ, Фарғона политехника институти ва Қўқон давлат педагогика институти энг паст кўрсаткични қайд этган.

Ўзбекистонда салоҳиятли профессор-ўқитувчиларга эга ОТМлар рейтинги тузилди
Фото:UzNews.uz

Давлат таълим инспекцияси томонидан 20 та кўрсаткич бўйича республикадаги ОТМларнинг илмий салоҳияти бўйича рейтинги тузиб чиқилди.

 

Унга кўра, миллий ОТМлар ўртасида профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти бўйича энг юқори ўринни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети эгаллади. Ушбу ОТМдаги ўқитувчиларнинг 55,1 % илмий унвон ва даражаларга эга. Олийгоҳда фаолият олиб бораётган жами 176 нафар ўқитувчилардан 29 нафари фан доктори ва профессор, 68 нафари фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга.

 

Мазкур рейтингда кейинги ўринларни Ўзбекистон миллий университети (52,7 %), Самарқанд давлат университети (51,3 %) эгаллаган.

 

Мазкур рейтингда энг паст кўрсаткич Самарқанд давлат чет тиллар институти (21,3%), Термиз давлат университети (20,7%), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (20,7%), Фарғона политехника институти (19,8%) ва Қўқон давлат педагогика институти (19,4%)да қайд этилган.

 

Қайд этилишича, охирги бир йил ичида миллий ОТМларнинг асосий штатдаги профессор-ўқитувчилар сони 10,6 фоизга, талабалар сони 25,4 фоизга, фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга профессор-ўқитувчилар 11,0%, фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор-ўқитувчилар 10,1%, диссертация ҳимоялари (шунингдек, илмий даражага эга бўлмай профессор илмий унвонини ёки доцент илмий унвонини олган ёки уларга тенглаштирилган) 41,1% га ошган.

 

Аввалроқ, Давлат таълим инспекцияси Ўзбекистондаги ОТМларнинг янги миллий рейтингини эълон қилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ