Коронавирус

ССВ COVID-19 бўйича статистикада беморлар нега камлигига изоҳ берди

Кеча ССВ юритадиган статистика президент матбуот хизматининг маълумотларидан уч баробар кам бўлиб чиққанди.

ССВ COVID-19 бўйича статистикада беморлар нега камлигига изоҳ берди
Фото:Бухоро вилояти ҳокимияти

Кеча президент матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйлаб 89 та муассасаларда COVID-19 билан касалланган 6570 нафар фуқаро даволанмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу 6570 нафар бемор орасида ўткир респиратор касалликлари, коронавирусга гумон қилинган ва оғир турдаги пневмония, шунингдек, вирус тасдиқланмаган беморлар ҳам борлигини маълум қилди.  

 

Қайд этилишича, коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

 

Касалликнинг айрим симптомлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, коронавирус билан боғлиқ умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ