Жамият

Жорий йилда 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси сақланиб турибди

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда қарздорликни қисқартириш бўйича МИБга ва тегишли ташкилотларга янги вазифалар юклатилди.

Жорий йилда 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси сақланиб турибди
Фото:president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  

 

Жорий йилнинг 10 ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига 4 миллионга яқин ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 1 миллион 200 мингтаси бажарилмаган. Яъни, бугунги кун ҳолатига 17 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай турибди. Бунинг 7,2 триллион сўми давлат ундирувига, қолган 9,7 триллион сўми жисмоний ва юридик шахсларга тегишли. 

 

Йиғилишда суд ҳужжатларини ижро этиш ҳолати туман ва шаҳарлар мисолида кўриб чиқилди. Қарздорликларни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди.  

 

МИБнинг туман ва шаҳар бўлими бошлиқлари ҳокимлар ва сектор раҳбарлари билан бирга оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб, уларга кўмаклашади. Бунинг учун, ундирувчи илтимосига кўра ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати судлардан давлат ижрочисига ўтказилади.

 

Йиғилишда жорий йил 1 августдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ бўйича қарздорликни ундириш ваколати штатлари билан электр ва газ таъминоти корхоналарига ўтказилди. Электр тармоқларининг 3,5 триллион сўм, табиий газ етказиб берувчиларнинг 11 триллион сўм дебитор қарздорлиги борлиги қайд этилиб, уларни қисқартириш бўйича қатъий иш олиб бориш кераклиги айтилди.

 

Суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Бош прокурор раҳбарлигида Республика кенгаши ва вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий кенгашлар тузилиб, уларга вилоят прокурорлари ўринбосар этиб бириктирилиши белгиланди.

 

Видеоселектор йиғилишида жойларда қишга тайёргарлик ишлари ҳам танқидий кўриб чиқилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ