Коронавирус

2021 йилнинг июнигача Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи COVID-19'га қарши эмланади

Айни пайтда коронавирусга қарши эмлашни ташкиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

2021 йилнинг июнигача Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи COVID-19'га қарши эмланади
Фото:Иллюстрация

2021 йилнинг июнига қадар Ўзбекистонда аҳолининг 60 фоизгача бўлган қисмини  эмлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов “COVID-19 пандемияси: замонавий илм-фанга чақириқ” мавзусидаги виртуал симпозиумда маълум қилган.  

 

Ботиржон Қурбонов айни пайтда мамлакатда коронавирусга қарши эмлашни ташкиллаштириш бўйича қатор чоралар амалга оширилмоқда.

 

“Биз COVID-19га қарши вакцинани ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича халқаро COVAX механизмига қўшилдик. Дастлаб аҳолининг 10% учун COVAXдан вакцина оламиз, кейин йилнинг иккинчи ярмида, июнгача яна 5 миллионта вакцина оламиз”, - деган Ботиржон Қурбонов.

 

Бундан ташқари, вакциналарни сотиб олишни ташкиллаштирувчи хусусий структуралар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

 

“Ҳозир бутун дунёда ким биринчи навбатда рўйхатдан ўтказишини, иккинчи навбатда ким ўз вакциналарини сотишни бошлашини кутяпмиз. Олишимиз билан аҳолини эмлашни бошлаймиз” - деган маъсул раҳбар.

 

Унинг қўшимча қилишича, шу кунларда Ўзбекистонда коронавирусга қарши 5 мингта хитой вакцинасининг клиник синовлар бўйича учинчи босқичи бошланиш арафасида турибди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ