Жамият

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш имконияти яратилди

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш мутлақо бепул, қолаверса, ЭРИ ҳам талаб этилмайди.

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш имконияти яратилди
Фото:UzNews.uz

Эндиликда Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини уйдан туриб олиш имконияти яратилди, дея хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали Матбуот хизмати.

 

Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтиш керак. Шундан сўнг “Маълумотномалар” бўлимидан “Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш” хизматини топиб, меҳнат фаолиятини юритган даврингиз ҳақидаги маълумотлар асосида сўровномани тўлдиришингиз ҳамда юбориш тугмасини босишингиз зарур.

 

Қайд этилишича, ушбу давлат хизматидан фойдаланиш бепул, шунингдек, ЭРИ ҳам талаб этилмайди.

 

Сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш куни;

 

Иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантирилади ҳамда ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

Аввалроқ, Ягона портал орқали доимий ва вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома ёки 17-форма маълумотномасини Ички ишлар бўлимларига мурожаат қилмасдан олиш имконияти яратилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ