Жамият

Ҳунармандчилик лойиҳалари учун $100 миллионга тенг кредит ресурслари ажратилган

Мазкур маблағлар ҳисобига айни пайтда 158 минг ҳунарманднинг бандлиги таъминланган.

Ҳунармандчилик лойиҳалари учун $100 миллионга тенг кредит ресурслари ажратилган
Фото:Иллюстрация / uzbekistan.travel

3 йил ичида ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурслари ажратилган.

 

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев маълум қилди.  

 

– Бу кредит маблағлари ҳисобига бугунги кунга келиб 158 минг ҳунарманд-шогирдларимиз бандлиги таъминланди.

 

100 млн доллар жалб қилиниши эвазига 28 000 та, яъни қарийб 891 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудлар кесимида олиб қараганда ҳам, масалан Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида ҳам лойиҳалар сони ва қиймати олдинги йилларга нисбатан ошган, - деди Улуғбек Абдуллаев.

 

Кредитнинг асосий қисми янги асбоб-ускуналарни харид қилиш, хом ашёга йўналтирилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ