Жамият

ОТБ билан ҳамкорликда Тошкентда 4 та мактаб фаолияти йўлга қўйилади

Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкиллаштириладиган мазкур мактаблар давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳа ҳисобланади.

ОТБ билан ҳамкорликда Тошкентда 4 та мактаб фаолияти йўлга қўйилади
Фото:Иллюстрация / Халқ таълими вазирлиги

Бугун, 17 ноябрь куни АОКА пресс-холида Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Сарварбек Садуллаев тизимда Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар фаолиятини ташкил этиш борасида брифинг ўтказди.

 

Брифингда ҳозирда Халқ таълими вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида 4 та ва Тошкент вилоятида 12 та давлат умумтаълим мактаблари ташкил этилиши бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунда, тегишли қарор лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга ишланаётгани маълум қилинди.

 

–  Давлат-хусусий шериклик икки томон, яъни давлат ва хусусий секторнинг имкониятларини бирлаштирган ҳолда ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топиш учун моддий ресурсларнинг бирлаштирилиши ҳамда лойиҳа бўйича хавф-хатарларни томонлар ўртасида тақсимланиши назарда тутилади.

 

Халқ таълими соҳасини олиб қарайдиган бўлсак, биринчи ўринда, давлат балансидаги фойдаланилмасдан турган ёки самарадорлиги паст бўлган объектлар тадбиркорлик субъектларига фойдаланиш ёки бошқариш учун топширилади. Қўшимча иш ўринлари, замонавий инфратузилма ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

 

Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида давлат инфратузилмалари ташкил этилиши мумкин, - деди Сарварбек Садуллаев.

 

Шунингдек, вазирлик давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган нодавлат умумтаълим муассасаларининг олаётган молиявий даромадларига ҳамда фойдасига аралашмаслиги ва шерик бўлмаслиги таъкидланди.

 

– Аксинча, тадбиркорлик субъектларига маълум миқдордаги ўқувчиларни бепул ўқитиш каби ижтимоий мажбуриятлар юклатилади, - деди вазирлик вакили.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ