Жамият

Ўзбекистон “Фаровонлик индекси”даги ўрнини яхшилаб олди

Ўзбекистоннинг кучли томонлари сифатида ижтимоий капитал, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик соҳалари тан олинган.

Ўзбекистон “Фаровонлик индекси”даги ўрнини яхшилаб олди
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Legatum Institute таҳлил маркази томонидан ҳар йили эълон қилинадиган Legatum Prosperity Index рейтингида 97-ўринга кўтарилиб олди.  

 

Ўзбекистон ушбу индексда ижтимоий капитал (20), соғлиқни сақлаш (43) ва хавфсизлик (52) мезонлари бўйича энг яхши натижаларни қайд этган.

 

Энг ожиз томонлари эса экологик муҳит (157), шахсий эркинлик (147) ва давлат бошқаруви (136) деб топилган.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистон 10 йил ичида рейтингда 12 поғонага кўтарилган. Республика 2010 йилда 109-ўринни банд қилган бўлса, ўтган йили 102-ўринга чиқиб олган.

 

Рейтингда етакчиликни — Дания (1), Норвегия (2) ва Швейцария (3) қўлга киритган.

 

Ушбу рейтингда мамлакатлар 9 мезон бўйича таққосланади. Булар — иқтисодий ривожланиш даражаси, бизнес муҳити, давлат бошқаруви самарадорлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва шахсий эркинлик, ижтимоий капитал ва экологик муҳитни ривожлантириш.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июнида пезидентнинг мамлакатнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича фармони қабул қилинган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ