Жамият

Қозоғистонда уч йил меҳнат қуллигида ушлаб турилган ўзбекистонлик аниқланди

Ўзбекистон фуқароси омборхонада яшаб, чорвага қараган.

Қозоғистонда уч йил меҳнат қуллигида ушлаб турилган ўзбекистонлик аниқланди
Фото:Иллюстрация / Турар Казангапов

Қозоғистонда 58 ёшли ўзбекистонликни уч йил давомида меҳнат қуллигида ушлаб туришгани аниқланди. Ундан ҳужжатлари олиб қўйилган ва жисмоний тазйиқ ўтказилган. 

 

Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди. Уларнинг айтишича, Ўзбекистоннинг 58 ёшли фуқароси уч йил давомида меҳнат эксплуатациясига дучор бўлган.  

 

Актобе вилоятидаги деҳқон хўжалиги раҳбари ушбу эркак кишидан ҳужжатларини олиб қўйган ва унга жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали таҳдид қилган. Ўзбекистон фуқароси омборхонада яшаб, чорвага қараган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Қозоғистон жиноят кодексининг одам савдоси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ