1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
17 ноября 2020 г. 2512 0

Пойтахтда спа салони ниқобидаги фоҳишахона аниқланди — видео

Ушбу жойда бузуқлик билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган.

Пойтахтда спа салони ниқобидаги фоҳишахона аниқланди — видео
Фото: Видеодан скриншот

Zo‘r TV телеканалининг “25 соат” кўрсатувида ёритилишича, Тошкентнинг Яшнобод туманида спа салони ниқоби остида фоҳишахона вазифасини бажараётган маскан аниқланган.

ИИО ходимларининг тезкор гуруҳи ушбу масканга кириб борганида айш-ишратга берилган эркаклар ва аёллар бузуқлик қилаётгани устидан чиққан. 

Тезкор гуруҳ хоналарни кўздан кечириш пайтида шаҳвоний хирсни қондириш учун шароит яратилганига гувоҳ бўлган.

Шунингдек, масканда яшаш учун бир неча аёлларга мўлжалланган ётоқхона борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, ушбу жойнинг иш бошқарувчиси берган жавоблари шунга ўхшаш бошқа масканлардаги жавобдан фарқ қилмайди. Билмабман, кўрмабман, эшитмабман каби баҳоналар айтилди, дейилади кўрсатувда.

Бундан ташқари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида фоҳишахона ташкил этилганлиги ҳақида хабар келиб тушади. Ушбу масканга ёлланма мижоз юборилади.

Гумонда бўлган хонадонга кирган тезкор гуруҳ икки аёлдан бири ёлланма мижоз билан бирга бўлишга тайёрланаётгани устидан чиққан. Хоналар кўздан кечирилганида, жинсий алоқа  вақтида ҳомиладорликдан сақловчи воситалар борлиги аниқланди.
Қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей