Криминал

Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов якунланди

Мазкур тиббиёт муассасасининг 5 нафар мансабдорлари терговга жалб қилинган.

Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов якунланди
Фото:UzNews.uz

Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура. 

 

Маълум қилинишича, тергов давомида 5 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш), 209 (Мансаб сохтакорлиги), 228 (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан айб эълон қилинган.

 

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.

 

Аввалроқ Г. Йўлдошева фуқаро Ф. Рустамовнинг ўлимида ва 250,8 млн. сўм бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилганликда айбланиб қамоқда сақланаётган эди.  

 

Аммо айбланувчи Г. Йўлдошева аёл эканлиги, шунингдек олти нафар вояга етмаган фарзанд онаси эканлиги инобатга олиниб, Бош прокурорнинг ташаббуси билан унга нисбатан қўлланилган "қамоқ эҳтиёт" чораси "уй қамоғи" эҳтиёт чорасига ўзгартириш юзасидан Чирчиқ шаҳар прокурори томонидан судга тегишли илтимоснома юборилганди ва суд томонидан прокурор илтимосномаси қаноатлантирилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ