Иқтисодиёт

Аҳоли томонидан хориж валютасини сотиб олиш уч бараварга ошди

10 ой давомида ўзбекистонликлар нақд кўринишда $2,6 млрд, муқобил тартибда эса $680 миллиондан ортиқ валютани сотиб олган.

Аҳоли томонидан хориж валютасини сотиб олиш уч бараварга ошди
Фото:UzNews.uz

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида жисмоний шахслар томонидан банкларга сотилган чет эл валютаси миқдори 3,7 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, бу аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ёки 744 млн долларга ошган.  

 

Ушбу даврда жисмоний шахслар томонидан банкларда сотиб олинган валюта ҳажми эса 3,3 млрд долларга тенг бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробар ошди. Ўтган йилнинг мос даврида бу рақам 1,2 млрд долларни ташкил этган. 

 

Бунда ушбу маблағларнинг 79 фоизи аҳоли томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд кўринишда ҳамда 21 фоизи ёки 687 млн доллари муқобил тартибда (онлайн конверсия, автоматлаштирилган айирбошлаш банкоматлари ва ҳоказо) харид қилинган.

 

Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо (соф таклиф) 350 млн долларга етган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ