Жамият

Йўллардаги қоидабузарлик ҳақида хабар қилган фуқароларга қанча тўлангани маълум бўлди

Махсус сайт ишга туширилганидан бери қарийб 15 минг фуқаро 187 мингдан ортиқ қоидабузарлик акс этган видеоёзув юборган.

Йўллардаги қоидабузарлик ҳақида хабар қилган фуқароларга қанча тўлангани маълум бўлди
Фото:UzNews.uz

Ўтган йилнинг 1 июлидан бери йўл ҳаракати қоидалари бузилгани ҳақида видеоёзув юборган ўзбекистонликларга 1,4 млрд сўм тўланган. Бу ҳақда E-jarima Ахборот сервисида кўришимиз мумкин.

 

dyhxx.ejarima.uz махсус сайтининг фаолияти давомида 14 816 нафар фуқаро 187175 та қоидабузарликни юборган. Мазкур қоидабузарликлар бўйича 60,229 млрд сўм жарима белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, қоидабузарлик қайд этилган видеоёзув учун мукофот пули БҲМнинг 5 фоизини (11 150 сўм) ташкил қилади.

 

Аввалроқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилиши ҳақида маълум қилгандик.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ