Жамият

Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда қурилиш ишларига сарфланган маблағ миқдори маълум қилинди

Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 40,3 мингтани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда қурилиш ишларига сарфланган маблағ миқдори маълум қилинди
Фото:Андижон вилояти ҳокимлиги

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 71 трлн. 858,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 109,1 % ни ташкил этди.

 

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 2 трлн. 977,1. млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,1 % га тенг. 

 

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 68 трлн. 880,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,9 % га тенг.

 

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 19 трлн. 738,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

 

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 39 трлн. 726,1 млрд. сўмни ташкил қилган.

 

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича,  жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 40,3 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 мингтага ошган.

 

Республикада фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари:

 

– Бино ва иншоотлар қуриш – 23 минг 427 та;

– Фуқаролик обектларини қуриш – 3 минг 785 та;

– Ихтисослаштирилган қурилиш – 13 минг 133 та.

 

Фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари сони энг кўп бўлган ҳудудлар:

 

– Тошкент шаҳри – 7 697 та;

–Тошкент вилояти – 3 506 та;

– Қашқадарё вилояти – 3 270 та;

–  Фарғона вилояти – 3 174 та.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ