Жамият

Раҳбар кадрларга ўзбек тилини билиш бўйича сертификати бўлиши мажбурий қилинмоқда

Сертификат давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимларга 5 йил муддатга берилади.

Раҳбар кадрларга ўзбек тилини билиш бўйича сертификати бўлиши мажбурий қилинмоқда
Фото:UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатни жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тизими жорий этилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

 

Уларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

 

Сертификат бериш учун ходимдан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

 

Мазкур тўловлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

 

Сертификат раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимларга 5 йил муддатга берилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ