Жамият

Қаршида “Aмерикага Дарча” маркази иш бошлайди. У Марказий Осиёда энг каттаси бўлади

Мазкур марказ AҚШда бакалавриат ва магистратура дастурларида ўқишни истаганларга бепул маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Қаршида “Aмерикага Дарча” маркази иш бошлайди. У Марказий Осиёда энг каттаси бўлади
Фото:АҚШ Элчихонаси

2021 йил бошида AҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси Халқаро Таълим бўйича Aмерика Кенгашлари (American Councils) билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб оладиган “Aмерикага Дарча” ташаббусига старт беради. Бу ҳақда Элчихона матбуот хизмати маълум қилди.  

 

Қайд этилишича, ушбу ташаббус Дарчалар жойлашган жамоаларга замонавий ресурслар кутубхоналарини ва динамик конференц-залларни, шунингдек, электрон ва қоғозли китобларни, инглиз тилидаги турли хил таълим ва маданий манбаларни, Интернетга уланган компьютер лабораторияларни, америкалик мутахассислар иштирокидаги бир қатор меҳмон маърузачилари дастурларини ва қўшимча қизиқиш асосидаги фаолият турларини, масалан, инглиз тилида филмлар намойиши ва суҳбат клублар фаолиятини тақдим этади. Бундан ташқари, ҳар бир “Aмерикага Дарча” AҚШда бакалавриат ва магистратура дастурларида ўқишни истаганларга маслаҳат хизматларини кўрсатадиган Education USA бепул маслаҳат маркази сифатида хизмат қилади.

 

Дастлаб “Aмерикага Дарча” қурилиши Қашқадарёнинг Қарши шаҳридаги “Баркамол Aвлод” марказида 2020 йил 30 cентябрда бошланган. “Баркамол Aвлод” марказлари – бу Ўзбекистоннинг барча 13 вилоятида жойлашган ва Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ёшларнинг дарсдан ташқари фаолиятлири учун мўжалланган марказлардир.

 

Қаршидаги American Councils томонидан бошқариладиган 230 квадрат метр майдонда жойлашадиган “Aмерикага Дарча” маркази Марказий Осиёда энг каттаси бўлади. Марказ таркибига компьютер лабораторияси, кутубхона, конференция зали ва “EducationUSA” синфлари киради. Марказнинг бутун майдони замонавий шиша деворларга ва Aмерика услубидаги дизайнга эга бўлади. Қаршидаги “Aмерикага Дарча”нинг  очилиши 2021 йил бошига режалаштирилган.

 

“American Councils” 2018 йилда ўзининг Тошкентдаги ваколатхонасини қайта очди ва ҳозирда Келажак лидерлар алмашинуви дастури (FLEX), Инглиз тилида сўзлашувчи миллат: Ўрта мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш (ESN: STT) ташаббуси, Ўзбекистон бизнес раҳбарлари алмашинуви дастури ва Марказий Осиё университетлари билан ҳамкорлик (UNiCEN) каби 13 хил дастурлар портфелини бошқаради.

 

Маълумот учун, Халқаро Таълим бўйича Aмерика Кенгашлари – халқаро таълим, академик алмашинув ва чет элда тил муҳитини тарғиб қилиш бўйича етакчи бўлиб, академик, касбий ва маданий алмашинув, тилларни ўргатиш, таълимни ривожлантириш ва тадқиқотларнинг мукаммаллиги орқали халқаро алоқаларни ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ