Жамият

«Тошкент туманида ичгани сув йўқ, лекин Хотира майдонига 6 млрд сўм пул бор» – иқтисодчи давлат харидлари тўғрисида

Иқтисодчи бу борада, ҳатто, қонунчилик нормаларидан четга чиқилаётганини ёзади.

«Тошкент туманида ичгани сув йўқ, лекин Хотира майдонига 6 млрд сўм пул бор» – иқтисодчи давлат харидлари тўғрисида
Фото:Тошкент тумани / Facebook

Сўнгги пайтларда маҳаллий ҳокимликлирнинг давлат харидлари, мақсадли жамғармаларнинг жойларда нималарга сарфланаётгани борасида ижтимоий тармоқларда турли чиқишлар қилинмоқда.

 

Жумладан, иқтисодчи Отабек Бакиров бу борада, ҳатто, қонунчилик нормаларидан четга чиқилаётганини ёзади. 

 

«Оддий фуқаро қонун-қоидани бузса жиноятчи, амалдор бузса, ўғирласа, алдаса, ярашаверади ёки биттагина узр сўраш билан ўтиб кетади. Шунақа замонда яшаяпмиз.

 

Ўзбекистон Ҳукуматининг 2020 йил 16 апрелдаги 232- сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар 1 июлга қадар тўхтатилиши белгиланган», дейди Бакиров.

 

Иқтисодчи блогер, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик ва идора раҳбарларининг Ҳукумат қарорини менсимаётганларини ёзади. У ўз фикрини асослантириш учун, Хоразм, Жиззах ва Тошкент вилоятларида жорий йил 1 июлдан кейин амалга оширилган давлат харидларига мисоллар келтириб ўтади.

 

«Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳокимлиги май-июнь ойларида 1 млрд 116 млн сўмга хизмат автомобиллари харидларини амалга оширган. Айтишингиз мумкин, Тупроққалъа янги туман, олишган бўлса, олишгандур-да деб. Лекин Ҳукумат қарори бор, тақиқ бор. Бу тақиқни фақат бошқа ҳукумат қароригина бекор қилиши мумкин.

 

Мана бу ерда Жиззах вилоят ИИБ лагерни таъмирлаш учун 2020 йил 29 апрелда 1,6 млрд.сўмлик капитал харажатни амалга оширган. Ҳукуматнинг тақиқидан икки ҳафта ўтмасдан!

 

Тадбиркорлар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар карантинда уйда ўтириб даромадсиз қолган миллионлаб ватандошларимизга пул тўплаб юрган кунларимизда 2020 йил 5 майда Тошкент тумани ҳокимлиги Хотира майдонини капитал таъмирлаш учун 6 млрд.сўмлик шартнома имзолаган. Тошкент туманида ичгани сув йўқ, лекин Хотира майдонига 6 млрд сўм пул бор.

 

Савол туғилади, ҳукумат қарори нима учун қабул қилинади ўзи? Ижросини таъминлаш учунми ёки тараллебедодлар билганини қилиш учунми? 

 

Ҳеч қурса ўзларинг белгилаган қоидаларга ўзларинг амал қилинглар, барака топкурлар», деб ёзади Отабек Бакиров.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ